«гулнора каримова» тегли мақолалар


Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримовага нисбатан айблов хулосасини киритди
29 сентябрь 2023, 12:22

Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримовага нисбатан айблов хулосасини киритди

Швейцария Бош прокуратураси мамлакат федерал жиноят судига Гулнора Каримова ва унинг шеригига нисбатан айблов хулосасини киритди. Улар жиноий ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пул ювиш каби жиноятларда айбланмоқда. Прокуратура 483 млн долларлик активларни мусодара қилиш бўйича ҳам сўров киритган.

Гулнора Каримованинг қайтарилган активлари Ўзбекистонда чақалоқлар ўлимини камайтиришга сарфланади
18 сентябрь 2023, 17:50

Гулнора Каримованинг қайтарилган активлари Ўзбекистонда чақалоқлар ўлимини камайтиришга сарфланади

Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган активларини қайтариш учун тузилган Uzbekistan Vision 2030 жамғармаси БМТнинг янги лойиҳасини молиялаштириш учун 43,5 млн доллар ажратди. У Ўзбекистонда олдини олиш мумкин бўлган оналар ва чақалоқлар ўлимини камайтиришга қаратилган.

Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг 20 млн фунт стерлингдан ортиқ қийматдаги мулкини мусодара қилди
9 август 2023, 09:30 1

Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг 20 млн фунт стерлингдан ортиқ қийматдаги мулкини мусодара қилди

Британия ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли бўлган иккита квартира ва уйни мусодара қилди. Таъкидланишича, улар Ўзбекистондаги коррупцион фаолиятдан олинган даромадлар эвазига сотиб олинган. Мулкларнинг умумий қиймати 20 млн фунт стерлингдан ортиққа баҳоланмоқда.

«Суд ҳали якунига етмади». Адлия вазирлиги Гулнора Каримованинг адвокатлари судда ғалаба қозонгани ҳақида
13 сентябрь 2022, 16:36

«Суд ҳали якунига етмади». Адлия вазирлиги Гулнора Каримованинг адвокатлари судда ғалаба қозонгани ҳақида

Адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов Гулнора Каримованинг адвокатлари судда ғалаба қозонгани ва $303 млнлик маблағни қайтариб олиши мумкинлигига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, суд ҳали якунига етмади ва Ўзбекистон томони Швейцария органлари билан тегишли чораларни кўрмоқда.

Гулнора Каримованинг $1,4 млрд активига 1400 та мактаб қурса бўлади — адлия вазири ўринборсари
13 сентябрь 2022, 12:10

Гулнора Каримованинг $1,4 млрд активига 1400 та мактаб қурса бўлади — адлия вазири ўринборсари

Швейцария суди Гулнора Каримова ва унинг жиноий шерикларининг $336 млн маблағларини мусодара қилди. Қўшимча $350 млн маблағларни мусодара қилиш масаласи кўрилмоқда. Бошқа давлатлардаги активларнинг умумий ҳажми 14,3‬ трлн сўмга тенг. Бу маблағларга 1400 тадан ортиқ мактаб қурса бўлади.

Гулнора Каримованинг активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди
16 август 2022, 16:22 1

Гулнора Каримованинг активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзоланди

Ўзбекистон ва Швейцария 16 август куни Гулнора Каримованинг активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битимни имзолади. $131 млнга (тахминан 1,4 трлн сўм) тенг активлар Ўзбекистонга БМТнинг «Uzbekistan Vision 2030» кўп-шериклик траст жамғармаси орқали қайтарилиши кутилмоқда.

Гулнора Каримованинг адвокатлари Швейцариядаги судда ғалаба қозонишди
23 июл 2022, 16:30

Гулнора Каримованинг адвокатлари Швейцариядаги судда ғалаба қозонишди

Швейцария апелляция суди Гулнора Каримовага қўйилган пора олиш бўйича айблов юзасидан унинг адвокатлари киритган шикоятни қисман қаноатлантирди. Мазкур суд қарори унга музлатиб қўйилган 303 млн доллар маблағни қайтариб олишга ёрдам бериши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg Law.

Гулнора Каримова билан боғлиқ Гонгконгдаги пентхаус $68,4 млнга қайта сотилган бўлиши мумкин
30 июн 2022, 21:09

Гулнора Каримова билан боғлиқ Гонгконгдаги пентхаус $68,4 млнга қайта сотилган бўлиши мумкин

Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин қилинаётган ҳашаматли кўчмас мулк у қамоқдалик вақтида 68,4 млн долларга қайта сотилган бўлиши мумкин, дея хабар қилди Канаданинг The Globe and Mail нашри.

Гулнора Каримованинг хориждаги активларини қайтариш учун траст жамғарма ташкил этилади
15 феврал 2022, 10:25

Гулнора Каримованинг хориждаги активларини қайтариш учун траст жамғарма ташкил этилади

Гулнора Каримовага нисбатан жиноят иши доирасида мусодара қилинган активларни қайтариш учун БМТнинг кўптомонлама траст жамғармаси ташкил этилади. Адлия вазирлиги маблағлар Ўзбекистон аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланишини маълум қилди. Шунингдек, Франциядан яна 10 млн доллар қайтарилди, қолаверса, 131 млн долларлик активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.

Гулнора Каримовага Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган $70 млнлик активлари қайтариб берилади
24 декабр 2021, 10:36

Гулнора Каримовага Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган $70 млнлик активлари қайтариб берилади

Швейцариянинг федерал жиноят суди Гулнора Каримова бенефициари бўлган Takilant компаниясининг музлатилган 350 млн доллар кўпроқ маблағнинг 293 млн долларини мусодара қилди. Тахминан 70 млн доллар эса жиноят натижасига қўлга киритилгани аниқланмагани учун компанияга қайтарилади. Шу билан суд Каримова билан боғлиқ жиноят иши доирасида яна бир бобни ёпди. Адлия вазирлиги 293 млн долларни Ўзбекистонга қайтаришга умид қилмоқда.

«Мен у билан кўришганимда ҳаммаси яхши эди». Омбудсман — Гулнора Каримованинг аҳволи ҳақида
8 октябр 2021, 20:28

«Мен у билан кўришганимда ҳаммаси яхши эди». Омбудсман — Гулнора Каримованинг аҳволи ҳақида

Гулнора Каримованинг адвокати сентябрь ойи ўрталарида мижози билан учрашувда унинг қўлида кўкаришларни кўрганини хабар қилган эди. Омбудсман Феруза Эшматова колонияда кўришганида биринчи президентнинг қизи билан ҳаммаси яхши бўлганини ва қайтадан мониторинг ўтказилишини айтди. У шунингдек, қамоқхоналарда қисқа муддатли учрашувлар қайта тикланганини ҳам маълум қилди.

Комил Алламжонов — Саида Мирзиёева ва Гулнора Каримовани таққослаш ҳақида фикр билдирди
7 июл 2021, 20:09

Комил Алламжонов — Саида Мирзиёева ва Гулнора Каримовани таққослаш ҳақида фикр билдирди

Комил Алламжонов Саида Мирзиёеванинг баъзи ташаббусларини Гулнора Каримованинг ғоялари ва лойиҳалари билан таққослаш ҳақида фикр билдирди. «У пайтдаги хатолар бизга кўпроқ бу йўлда хато қилишимизга ёки уларнинг қилган хатоликлари бизга бир кўргазма, аслида. Биз шу хатоларни қилсак, лойиҳаларни шундай хатолик билан қилсак қандай оқибатларга олиб келишини кўрганмиз. Бу бизга сабоқ», — дея қўшимча қилади у.

Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи суратлари эълон қилинди
2 апрель 2021, 12:29

Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи суратлари эълон қилинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» оромгоҳи суратларини тақдим қилди. Маскан оммавий савдолар орқали сотувга қўйилган.

Гулнора Каримова Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган 350 млн долларлик активларини қайтариб олиши мумкин
4 декабр 2020, 18:30

Гулнора Каримова Швейцария банкидаги музлатиб қўйилган 350 млн долларлик активларини қайтариб олиши мумкин

Швейцариянинг федерал апелляция суди Гулнора Каримованинг Takilant Ltd. компанияси қонуний бенефициари экани тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқади. 2018 йилги ушбу компанияга тегишли 350 млн доллар музлатилган эди. Энди, Каримованинг вакиллари ушбу музлатилган активларни қайтариб олиши мумкин. «Бу Гулнора Каримова учун муҳим ғалаба», — деди унинг адвокати Грегори Манжа.

Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримова маблағларини қайтариш шартларини келишишди
14 сентябрь 2020, 10:30

Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримова маблағларини қайтариш шартларини келишишди

Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримова ҳисобларидан мусодара қилинган пул маблағларини қайтариш шартлари бўйича келишувга эришишди. Маблағлар «халқ ҳаётини яхшилашга сарфланиши», жараён эса шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида ташкил этилиши лозим.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг